Samsung махсус нашрдаги янги букламафон чиқаради

Samsung махсус нашрдаги янги букламафон чиқаради

Samsung компанияси ўзининг Galaxy Z Flip 3 букламафонини чекланган миқдордаги Pokemon нашрини чиқармоқчи. Махсус нашрдаги букламафоннинг шу ҳафта охирида онлайн тақдим қилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотлар компаниянинг Жанубий Кореядаги расмий веб-сайтида пайдо бўлди.

Махсус нашрдаги қурилма алоҳида эътибор билан яратилган катта, қизил қутида келади ва унинг ичида оддий, қора рангдаги Galaxy Z Flip 3 нинг ўзи Poke Ball стилидаги қутичада бўлади. Шунингдек, қутида тасмали Pokemon сумкачаси, икки хил Pikachu стикерлари билан мослаштирса бўладиган шаффоф ғилоф, калит учун Pikachu занжири, Poke Ball шаклидаги телефон тутқичи ва яна бир нечта Pokemon карталари мавжуд. Букламафоннинг ўзи Pokemon'га оид ноёб мавзулар, рингтонлар ва фон расмлари билан келади.

Galaxy Z Flip 3 Pokemon Edition беш кундан кейин чиқарилади. Ҳозирча унинг нархи, қанча миқдорда чиқарилиши ва бошқа мамлакатларда ҳам сотилиш ёки сотилмаслиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Google'нинг илк смарцоати тез орада чиқарилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!