Samsung’нинг энг кучли смартфонлари автономлиги сезиларли равишда ошди
Маълум бўлишича, Samsung Galaxy S10 флагмани охирги дастурий янгиланишдан сўнг муҳим янгиликка эга бўлди. Қизиғи, бу ҳақда ишлаб чиқарувчи ҳеч нарса демаган.
Расмий маълумотга кўра, янгиланишдан сўнг хавфсизлик тизими яхшиланган, шунингдек, тунги режим функцияси қўшилган.
Фойдаланувчиларнинг айтишига қараганда, янгиланиш сабаб Samsung Galaxy S10 ва Samsung Galaxy S10+ смартфонлари автономлиги яхшиланган.
Samsung томонидан расмий хабар берилмаган экан, дастурчилар аккумулятор қувватини сарфловчи бир қанча хатоликларни бартараф этган кўринади.