Samsung раҳбари 2017 йили асосан қамоқда бўлиб ҳам 820 минг доллар даромад қилди!

  •   DiMaX
  •  1131
  •  03.04.2018 14:43

Samsung раҳбари 2017 йили асосан қамоқда бўлиб ҳам 820 минг доллар даромад қилди!

Хабарингиз борки, ўтган йилнинг бошида Samsung Electronics компанияси вице-президенти Ли Жэён мамлакатнинг собиқ раҳбарига пора берганликда айбланиб, 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо корпорациянинг ҳақиқий етакчиси бўлган ушбу тадбиркор барибир катта миқдорда даромад олди, деб ёзади The Investor нашри.

ЎҚИНГ: Samsung президенти қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Куни кеча компаниядан хабар қилишларича, 2017 йил ҳисобидан Ли Жэён (Lee Jae-yong) жами 820 минг долларга яқин фойда кўрган. Амалда унга фақат иккита – расман ўз лавозимида турган январь ва февраль ойлари учунгина ҳақ тўланган. Тўғри, бу билан собиқ етакчининг даромади 2016 йилдагина нисбатан пасайган, аммо бу камомад биз тасаввур қилганчалик даражада эмас. Ўтган йили у 2016 йилдагидан атиги 24,3 фоизгагина кам фойда олган.

Ҳозирда Ли Жэён устида суд жараёнлари давом этмоқда; Samsung Electronics директорлар кенгаши эса уни қўллаб-қувватлаб турибди. Уларнинг судга тақдим этган илтимосномасида баён этилишича, раҳбарнинг қамалиши компания учун зарба бўлади. Натижада Samsung дунё бозорида етакчилик мақомини қўлдан бой беради, бу эса мамлакат учун ҳам салбий ҳолат бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung лидерининг қамалиши нега Кореяга қимматга тушади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!