Samsung расман Galaxy Z Flip4 букламафонини тақдим қилди

Samsung расман Galaxy Z Flip4 букламафонини тақдим қилди

Samsung Galaxy Z Flip қатори ўзининг чиройли, ихчам дизайни ва турли хил хусусиятлари билан букламафонлар бозорида катта муваффақиятга эришган. Кеча Samsung унинг янги авлоди, Galaxy Z Flip 4 ни бир қанча яхшиланишлар расман тақдим қилди. 

Айтганимиздек, Galaxy Z Flip қатори аллақачон жозибали дизайнга эга ва бу гўзаллик Galaxy Z Flip 4 моделида ҳам сақланиб қолган, фақат бир-икки кичик ўзгаришлар билан: букланадиган жойи, яъни ошиқ-мошиқлари янада нозикроқ, ён томонлари бироз текисроқ қилинган. Букламафон Bora Purple (пушти), Graphite (қора), Pink Gold (тилларанг) ва ҳаворанг рангларида чиқарилади, бундан ташқари сиз Galaxy Z Flip 4 Bespoke нашри билан 75 хил ранглар комбинациясидан ўзингизга ёққанига буюртма беришингиз ҳам мумкин.

Flip 4 ташқи кичик экранида ўзгаришлар мавжуд эмас. Билдиришномалар, танланган виджетлар ва тезкор селфилар учун ўша-ўша 1.9 дюймли панел. 

Олд экрани эса, у ҳам сезиларли ўзгаришларга эга эмас, ҳали ҳам 6.7 дюймли, 120 гигагертс янгиланиш тезлиги билан ички ултра-ингичка ойнага эга дисплей. Компаниянинг таъкидлашича, бу сафар экран олдингисидан 45% кучлироқ. Шунингдек, қурилма IPХ8 сувга чидамлилик рейтинггига эга.

Камерага келадиган бўлсак, орқа томондаги иккилик камераларнинг асосийси ҳам, қўшимча ултра-кенг камераси ҳам олдингидек 12MP, бироқ бу йилги асосий камера сенсори бироз каттароқ ва энди у 65% ортиқроқ ёруғликда суратга ола олади. Олд томондаги селфи камера эса 10MP.

Ичкарида Galaxy Z Flip 4 ҳам бошқа флагманлардек Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети билан таъминланган. Шунингдек, унга 8GB RAM ва 128GB дан 512GB гача доимий хотира бирлаштирилган. Албатта, Flip 4 One UI 4.1.1 билан Android 12 да ишлайди. 

Энг сезиларли ўзгариш қувват бўлимида бўлган. Galaxy Z Flip 4 модели 3,700 мА/с батареяга эга (таққошлаш учун Galaxy Z Flip 3 - 3,300 мА/с) ва у 25 Вт симли ва 15 Вт симсиз зарядланишни қўллаб-қувватлайди. 

Galaxy Z Flip 4 нархи ўтган йилгидек, 999 доллар бўлиб, унга сиз ҳозироқ буюртма беришингиз ёки 26 августдан савдо дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung расман Galaxy Z Fold4 букламафонини тақдим қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!