Samsung смартфонида фотони алоқага қандай ўрнатиш мумкин?

  •   Saroy
  •  936
  •  09.05.2018 16:56

Samsung смартфонида фотони алоқага қандай ўрнатиш мумкин?

Барча Android-телефонларда телефоннинг алоқа китобида сақланган ҳар қандай  расмни чиқариш мумкин. Агар абонент исмини шошилинч ўқишда  адашсангиз, фотография билан бундай муаммо кузатилмайди. Кўз қирингиз билан қарасангиз кифоя, ким сизга қўнғироқ қилаётгани маълум бўлади.

Ҳар қандай Galaxy-қурилмасига алоқага фото ўрнатиш жуда оддий. Иккита  усул мавжуд. Ҳозир шу ҳақда...

1- УСУЛ: Samsung Galaxy смартфонида алоқага фото жойлаштириш

Расмни ҳар қандай алоқага ўрнатиш  энг тез ва сезги билан тушиниб оладиган усул ҳисобланади.

  1. Телефоннинг “Галерея” иловасини очинг
  2. Ўрнатмоқчи бўлган расмни танланг
  3. Экраннинг ўнг томонида бурчакда “Меню” деган жойга тегининг ва  “Установить как фото контакта”ни танланг
  4. Кейин зарур бўлган алоқа рўйхатини топинг
  5. Энди расмнинг керакли жойини танланг ва “Готово” тугмачасини босинг

2-усул: Алоқа учун расмни галереядан олиб ўрнатамиз


Ушба, муқобил усул алоқани таҳрир қилишни назарда тутади, бу эса кўп вақт талаб этади.

  1. “Контакты” иловасини очинг ва сизга керак бўлган абонентни танланг
  2. “Изменить” тугмачасини босиб алоқани таҳрир қилиб чиқинг
  3. Расмга олишингиз мумкин ёки тайёрини олиш учун галереяга ўтишингиз мумкин
  4. Агар галереядан танламоқчи бўлсангиз, у жойдан зарур расмни топинг
  5. Алоқада фотонинг кўринган жойини аниқлаб, “Готово”ни босинг
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.