Samsung тан олди: унинг БАРЧА смартфон ва планшетларида жосуслик дастури бор экан!

  •   DiMaX
  •  2442
  •  08.01.2020 12:08

Samsung тан олди: унинг БАРЧА смартфон ва планшетларида жосуслик дастури бор экан!

Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлиги билан боғлиқ яна бир можаро кўтарилди. Бу гал, келиб-келиб етакчи смартфонсоз – Samsung компаниясининг мобил қурилмалари жосуслик қилиши аниқланди.

ЎҚИНГ: Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

Reddit ижтимоий янгиликлар русурси фойдаланувчиларидан бири Samsung смартфонлари ва планшетларида жосуслик дастурий таъминоти мавжудлигини айтиб қолди. Бу ерда гап жанубий кореялик гигантнинг мобил қурилмаларида чиндан ҳам мавжуд бўлган Device Care функцияси ҳақида кетяпти.

Қурилманинг хотираси билан ишловчи Device Care утилитасида Qihoo 360 компаниясининг дастурий таъминоти қўлланишини Samsung ҳам инкор этмаяпти. Бироқ ушбу дастурий таъминот мунтазам тарзда Хитойдаги серверлар билан боғланиб туриши сабабини негадир етакчи смартфонсоз изоҳламаган.

Айтиш керакки, Qihoo 360 компанияси аввал ҳам фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари махфийлиги билан боғлиқ можаролар марказида бўлган. Унинг дастурий таъминоти Samsung смартфон ва планшетларининг хотирасига тўлиқ кира олади ва буни чеклашнинг ҳам имкони йўқ, чунки Device Care бу қурилмаларда операцион тизимнинг таркибий қисми ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда жосуслик қилаётган олтита антивирус