Samsung ва МТС Россияда Wi-Fi қўнғироқ хизматини ишга туширади

Samsung ва МТС Россияда Wi-Fi қўнғироқ хизматини ишга туширади

Жанубий Кореянинг Samsung ва Россиянинг МТС мобил оператори Россия ҳудудуда Wi-Fi қўнғироқ хизматини тез орада ишга туширади, дея хабар бермоқда 4PDA нашри. Мазкур функция ёрдамида МТС абонентлари исталган мавжуд Wi-Fi тармоғидан Wi-Fi қўнғироқларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун ҳеч қандай иловани юклаб олиш талаб этилмайди.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳар иккала суҳбатдош ёки суҳбатдошлар Wi-Fi тармоғига уланган бўлиши лозим. МТС абонентлари ўзларининг телефон рақамларидан исталган мобил операторнинг абонентларига Wi-Fi орқали қўнғироқ қилишлари мумкин. Бундай стандарт мобил тармоқ сигнали кучсиз, бироқ Wi-Fi тармоғи мавжуд бўлган жойларда бошқа абонентларга боғланиш имкониятини беради (ертўла, метро, поезд ва бошқа).

Хизмат биринчи бўлиб Москва ва Москва вилоятида ишга туширилади. Шунингдек, эксклюзив тарзда Samsung Galaxy S7 ва S7 Edge фойдаланувчилари мазкур хизматдан фойдаланишлари мумкин бўлади. Кейинги йилда Wi-Fi қўнғироқ географияси ва қўллаб-қувватланадиган қурилмалар рўйхати кенгайтирилиши режалаштирилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!