Samsung яна бир 6000 миллиампер-соат батареяли смартфон чиқарди

Samsung яна бир 6000 миллиампер-соат батареяли смартфон чиқарди

Samsung компанияси ўзининг ўрта ва қуйи синф смартфонларини тақдим қилишда давом этмоқда – Ҳиндистонда Galaxy F14 смартфони тақдим қилинди.

Galaxy F14 5G смартфони йил бошида ва яқинда тақдим қилинган Galaxy А14 5G ва Galaxy М14 5G моделларига ўхшаш янги модел бўлиб, у 90 герц янгиланишга эга бўлган 6.6 дюймли FHD+ резолюциядаги PLS LCD экран билан жиҳозланган ва у Corning Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган.

Қурилма капоти остида 5 нанометрли Exynos 1330 чипсет, ҳамда, 4/6 GB RAM, 128 GB хотира ва 6000 мА/соат батарея билан жойлашган. Унга ўрнатилган USB-C порти орқали батареяни 25 Вт тезликда қувватлаш мумкин.

Смартфон орқа томонида иккита камера бор. Уларнинг асосийси f/1.8 диафрагмали 50 MP сенсор бўлса, иккинчиси 2 MP асосий камера ҳисобланади. Олд томондаги Infinity-V рамканинг V қисмида жойлашган селфи камера эса 13 MP (f/2.0).

Galaxy F14 ҳам Android 13 га асосланган One UI 5.1 операцион тизимида, фақат айрим функциялар олиб ташланган Core версияда ишлайди. Смартфон 2 йиллик Android ва 4 йиллик хавфсизлик янгиланишларини қабул қилиши ваъда қилинмоқда.

Қўшимчасига смартфонда 3.5 миллиметрли симли наушник уяси ва бармоқ изи сканери (ён томондаги смартфонни ёқиш тугмасига интеграциялаштирилган) мавжуд. Шунингдек, қурилма хотира оператив хотирасини қанча бўлса шунча виртуал оператив хотирага кўпайтириш мумкин. Масалан, 4 GB бўлса 4GB, 6 GB бўлса 6 GB виртуал хотира. 

Galaxy А14 модели оч сиёҳранг, яшил ва қора рангларда 30 мартдан Samsung'нинг Ҳиндистондаги веб-сайти, Flipkart ва бошқалар етказиб берувчиларда 4/128 GB ва 6/128 GB хотира конфигурацияларига мос равишда 12,990 (≈158 доллар) ва 14,490 ҳинд рупиясида (≈176 доллар) сотувга чиқади.