Селфига “шайдо” аёллар учун махсус смартфон тақдим қилинди

Селфига “шайдо” аёллар учун махсус смартфон тақдим қилинди

Хитойнинг Meitu компанияси аёллар аудиториясига мўлжалланган Meitu M6 смартфонини намойиш қилди. Мазкур смартфон юқори сифатли селфи суратга олиш қобилияти – унинг “ташриф қоғози” бўлиши кутилмоқда.

Девайс 5 дюймли fullHD (1920 x 1080) AMOLED дисплейга эга. Мобиль алоқа воситасиининг аппарат дастурий таъминоти учун 3 ГБ тезкор хотира билан таъминланган, 2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 64 бит ва 8 ядроли Mediatek Helio P10 процессори жавобгар бўлади.

Meitu M6’нинг доимий хотира сиғими 64 ГБ. Қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида унинг хотира ҳажмини янада кенгайтириш мумкин. Meitu M6’нинг бош меню тугмасида бармоқ излари сканери ҳам жойлаштирилган.

Смартфонга ўрнатилган ҳар иккала камеранинг суратга олиш сиғими 21 МП. Қувват тоши – аккумулятор эса 2650 мА соат электр токини сиғдира олади.

Meitu-M6_7

Шу билан бирга, компания 2015 йилнинг кузида тақдим қилинган Meitu V4 гаджетининг ҳам янги талқинини намойиш қилган. Унинг янги талқини 128 ГБ доимий ички хотирага эга. Унинг нархи Хитойда ички имконият ва талқинидан келиб чиқиб 610 – 760 АҚШ долларигача бўлиши кутилмоқда.

Meitu M6 эса бозорга $457 доллардан сотувга чиқарилади.

Meitu Хитойнинг етакчи фото иловалар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланиб, жаҳон миқёсида унинг 800 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар мавжуд. Компания 2013 йилдан бошлаб смартфон бозорига кириб келган. 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!