Севимли фильмлар, сериаллар, мултфильмлар ва юлдузларнинг концертлари энди Beeline TVда!

Севимли фильмлар, сериаллар, мултфильмлар ва юлдузларнинг концертлари энди Beeline TVда!

Beeline Uzbekistan Шарқий Европа ва МДҲ ҳудудидаги энг йирик халқаро видео хизмати MEGAGOдан рақобатдош нархларда сифатли контентни тақдим этади.

MEGAGO обунасида фойдаланувчилар учун 8000дан зиёд фильмлар, концертлар, мултфилмар ва сериаллар мавжуд.

Маҳсулотда янги обунанинг бошланиши ҳақида изоҳ берар экан, Beeline Uzbekistan‘нинг рақамли маҳсулотлари бўйича директори Ғайрат Махкамов шундай деди:

«Beeline TV янги авлод маҳсулоти сифатида яратилган, унда ҳар бир абонентимиз ўзига ёқадиган нарсаларини топиши мумкин. Қисқа вақт ичида биз миллий кентент доирасини жиддий равишда кенгайтирдик, Россиядаги онлайн-кинотеатрлар бозори етакчилари билан ҳамкорликдамиз  ва апрель-май ойларида «Тахтлар ўйини» финалини томоша қилиш бўйича жуда яхши рақамларга етдик.

Энди ўзининг ноёб кутубхонасига эга бўлган янги MEGAGO ҳамкоримиз туфайли, ишонч билан айтишимиз мумкинки, Beeline TV МДҲ мамлакатларидаги энг яхши қонуний телеком-кинотеатрлар компаниясида».

“Лойиҳани Beeline Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга ошириш бозорнинг маданиятли кўринишга тайёр эканлигининг ва контент айниқса шунчалик кўп бўлганда қонуний бўлиши кераклигини тушуниш белгисидир. Телеком бозорининг муносиб ва кучли ўйинчиси бизнинг ҳамкоримизга айланганидан мамнунмиз”, - деди Нурлан Чукубаев, Марказий Осиёдаги MEGAGO бошлиғи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!