Шамол ва зилзиладан қўрқмайдиган уй

Шамол ва зилзиладан қўрқмайдиган уй

Геодезик гумбазлар илк марта  ўтган асрда Бакминстер Фюллер томонидан оммалаштирилган уй турларидир. Бугунги кунда Руминиянинг Biodomes компанияси қаттиқ шамол ва зилзилага чидамли мана шундай гумбазли уйларни тайёрлашга ихтисослашган саноқли компаниялардан бири ҳисобланади.

Уй металл конструкция ва бир неча қаватли шишадан ясалади. Фирма бундай уйларнинг 20 дан ортиқ макетини сотувга чиқарган. Энг қизиғи, уйларнинг тайёр жиҳозланган вариантлари ҳам мавжуд. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, геодезик гумбазли уйлар Рихтер шкаласи бўйича 8,5 балли зилзила ва соатига 320 км тезликдаги шамолларга дош бера олади.

biodome-10

Фирма яратган энг кичик уй 6 метр квадрат майдонга эга. Гумбаздаги технологиялар қуёш нурларидан ҳимоя қилади. New Atlas нашрида ёзилишича, бундай ҳимояли уйларнинг нархи кватрат метрига 1000 еврони ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчи уйларни Европа бўйлаб етказиб бериши ҳам мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.