Sharp дунёдаги биринчи 8К форматли мониторни намойиш қилди

Sharp дунёдаги биринчи 8К форматли мониторни намойиш қилди

Япониянинг Sharp компанияси CEATEC Japan 2016 кўргазмасида 7680х4320 пиксель аниқлигидаги (8К) 27-дюймли мониторни тақдим қилди. Монитор экранининг бир дюйм майдонида 321 та пиксель жойлашган. Ушбу кўрсаткич смартфон экранларидаги аниқликка анча яқин бўлиб, ёруғлик кучи 1000 нитни ташкил этади.  Шунингдек, мониторда тасвир сифатини кучайтирадиган HDR функцияси ҳам қўллаб-қувватланади.

5P3RtLIfuer4GkB7sHBs3AnI2iQeDg

Mspoweruser нашрининг маълумот беришича,  Igzo номли юқори аниқликдаги мазкур монитор айни вақтда прототип босқичида, унинг сотувга чиқиш санаси ҳам ҳали маълум қилинмаган.

Инновацион монитор тўлиқ функционал режимда бўлишига қарамай, унинг корпуси одатдагидан қалинроқ. Тахмин қилинишича, Sharp уни сотувга чиқаришдан аввал монитор дизайнини янада оптималлаштириши мумкин.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!