Sharp сунъий ақлга эга гапирадиган телефонни сотувга чиқарди

Sharp сунъий ақлга эга гапирадиган телефонни сотувга чиқарди

Япониянинг Sharp компанияси бозорга сунъий ақлга эга гапира оладиган телефон робот чиқарди. Қурилманинг баландлиги 19,5 см, оғирлиги эса 390 грамм бўлиб, овоз ёрдамида бошқарилади.

У суҳбат давомида ўз хўжайинининг афзалликлари ва одатларини ўрганиб боради ва мос равишда жавоб қайтаради. Масалан, телефон-робот об-ҳаво, теледастурларни ўзи аниқлаштириб, айтиб бериши, ишдаги ҳамкасб қўнғироқ қилаётганидан хабар бериши, мустақил равишда кераксиз қўнғироқларни қабул қилмаслиги ва шунга ўхшаш вазифаларни бажариши мумкин.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!