“Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси  муҳокама қилинди

“Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси  муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар даврида фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини қўшимча мустаҳкамлашга қаратилган қонун керак. 25 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ана шундай муҳим масала кўрилди. Мажлисда “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси  муҳокама қилинди. Қонун фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат қилиш бўйича кенг имкониятлар яратишга ёрдам бериши айтилмоқда. 

Шунингдек, шахсий маълумотлари тизими соддалаштирилади ҳамда қаерда қайта ишланишидан қатъи назар, фуқаролар маълумотлари ҳимоясини таъминлаш кафолатланади. Фуқароларга зарар келтириши мумкин бўлган, шу жумладан, уларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олишга кўмаклашади.

Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун Ўзбекистон тарихида инсоннинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини муҳофазалаш борасида янги босқични бошлаб беради.

ЎҚИНГ: Энди Uzcard'ни банкоматлар орқали нақд пул маблағлари билан тўлдириш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.