Шоҳрух рэпер «My.gov.uz» ҳақида қўшиқ куйлади

Шоҳрух рэпер «My.gov.uz» ҳақида қўшиқ куйлади

Таниқли рэпер Шоҳрух Ягона интерактив давлат хизматлари портали — «My.gov.uz» ҳақида 32 сония давом этадиган қўшиқ куйлади. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази — «Egov.uz»нинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Қўшиқ ўзбек ва рус тилларида куйланган. Шоҳрух томонидан унинг «Хато» номли қўшиғи мусиқаси остида куйланган композициянинг ўзбекчаси қуйидаги сўзлардан иборат (қўшиқни бу ерда эшитиш мумкин):

Тераман My.gov.uz,
Шарт эмас кўришмоқ юзма-юз.
Ҳаётингни осонлаштир,
365 кун — баҳор, ёз, куз.
Энди муаммоларингни ҳал қил
Икки баравар тезроқ,
Тер — My.gov.uz.

«Egov.uz»нинг Facebook’даги саҳифасида қайд этилишича, мазкур қўшиқ «My.gov.uz» ҳақидаги роликда фойдаланилади.

Манба: Daryo.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!