Skype Пол Маккартнининг махсус аудиомодзилари билан бойиди

Skype Пол Маккартнининг махсус аудиомодзилари билан бойиди

Маълумотларга кўра, жаҳон мусиқа оламининг афсонавий гуруҳи The Beatles  аъзоси сэр Пол Маккартни Skype билан ҳамкорлик бошлади ва унинг доирасида қисқа метражли клиплар учун “модзи” куйлар ёзди ва у бу жараён тасвирланган видеони YouTube`даги каналига жойлаштирди.

Айтиш жоизки, Skype хизмати яқинда ана шундай ўз модзиларини фойдаланувчиларга ҳавола этганди. Маккартнининг ўзига хос “совғаси” эса мазкур лойиҳанинг янада қизиқарли бўлишига замин яратди.

Маккартни ҳамкорликка асосан модзилар учун бир неча махсус куй ва овозлар ёзган. Skype`нинг дизайнерлар жамоаси эса уларга мос суратлар ишлаган. Модзиларнинг умумий сони 10 та. Улардан iOS, Android ва Windows платформаси асосида ишловчи барча қурилмаларда фойдаланиш мумкин.

Модзилар ҳақида маълумот: Модзи (ингл. mojis) – бу смайлик, стикер ва эмодзиларнинг аралаш варианти бўлиб, ундан Skype`даги мулоқот чоғида фойдаланилади. Мазкур қисқа ҳажмли анимацион клипни дўстларингизга ҳам юборишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.