Смартфон ва 3D-принтер бразилиялик эркакнинг юзини тиклашда ёрдам берди

Смартфон ва 3D-принтер бразилиялик эркакнинг юзини тиклашда ёрдам берди

Бразилия фуқароси Карлито Консейсаннинг юзида 2008 йилда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, юзнинг ўсимтали қисми, шунингдек, кўз ва буруннинг бир қисми олиб ташланган. Гарчи унинг юзига махсус протез ўрнатилган бўлса-да, у беморга жиддий ноқулайлик туғдирарди. hi-tech.mail.ru сайтининг Journal of Otolaryngology — Head & Neck Surgery журналига таяниб маълумот беришича, ушбу муаммони оддий смартфон ва  3D-принтер ёрдамида бартараф этишга муваффақ бўлинган.

Тажриба муолажаси Сан-Паулу (Бразилия) шаҳрида Бразилия ва АҚШ шифокорлари томонидан амалга оширилди. Юзнинг асосий функцияларини бажаришга хизмат қиладиган анъанавий протез жуда қиммат туради, бунинг устига уни тайёрлаш учун узоқ вақт талаб этилади.

Без названия   Без названия (1)

Шифокорлар жараённи тезлаштириш учун 16 МПли смартфондан фойдаланиб, беморнинг турли ракурслардан олинган 15 расмини суратга туширишади, шундан кейин бепул Autodesk 123D Catch иловаси орқали юзнинг уч ўлчамли моделини яратишади. Юзнинг рақамли модели тайёр бўлгач, у 3D-принтер ёрдамида босиб чиқарилади.

Без названия (2)

Яна бир қизиқ ҳолат. Босмадан чиқарилган юзга табиийлик бағишлаш учун кўнгилли рассомлар унга тери текстурасини чизадилар. Протез беморнинг юзига жарроҳлик штифтларидаги магнитлар орқали ўрнатилади.

Протезни тайёрлаш учун тахминан 20 соат вақт сарфланган, 3 йилгача хизмат қилиши маълум қилинган. Консейсан муолажадан шу қадар мамнун бўлганки, ўз аксини кўзгуда кўриб йиғлаб юборган, дейилади хабарда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!