Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган илк смартфон тақдим этилди

Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган илк смартфон тақдим этилди

Motorola компанияси кеча Edge X30 ҳамда экраности селфи камера билан жиҳозланган Edge X30 Special Edition смартфонларини тақдим этди. 

ЎҚИНГ: Тўртта vivo смартфонларига оид янги маълумотлар пайдо бўлди 

Икки смартфон техник жиҳатлари бўйича бир-бирига ўхшаб кетади. 

Ушбу қурилмалардан ташқари, компания, шунингдек, Snapdragon 888+ чипи билан жиҳозланган Motorola Edge S30'ни ҳам тақдим этди. 

Motorola Х30 

Motorola Edge X30 смартфони 6.7 дюймли FullHD+ OLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей 144Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Селфи камера резолюцияси 60 мегапиксел бўлиб, у дисплей юқори қисмининг ўртасидан ўрин олган. 

Х30 Special Edition ҳам худди шу турдаги дисплей билан жиҳозланган, бироқ унга оддий моделда фарқли ўлароқ экраности селфи камера ўрнатилган. 

Смартфонларнинг дисплейи стандарт равишда 10bit ранг ҳамда HDR+ контентларини тақдим этади. 

Х30 смартфонларига ўрнатилган Snapdragon 8 Gen1 чипи аввалги Snapdragon 888+ чипига қараганда 20% юқори CPU самарадорлиги, 30% GPU самарадорлиги ҳамда 400% сунъий интеллект самарадорлигини тақдим этади. Ушбу рақамлар Snapdragon 8 Gen1 чипи тақдим этилётганда Qualcomm айтиб ўтган маълумотларга мос келади. 

Шунингдек, Motorola компанияси Х30 қурилмасини AnTuTu бенчмаркида синаб кўрди. LPDDR5 тезкор хотира ҳамда UFS 3.1 доимий хотирага эга бўлган смартфон 1,061,361 баллни қўлга киритди. Бу ҳозирда AnTuTu'даги энг юқори кўрсаткич. 

Камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, смартфонга асосий камера сифатида OmniVision'нинг 50МП ва 1/1.55 дюймли OV50A сенсори ўрнатилган. Сенсор 2.0 μm пиксел катталиги ҳамда оптик сурат барқарорлаштиргичига эга. 

Ультракенг камера эса 50МП ISOCELL S5KGM1 сенсори билан жиҳозланган. Бундан ташқари, қурилмада портрет суратлар учун 2МП сатҳ камера мавжуд. Асосий камера орқали 8K форматда видео ёзиш мумкин. 

Edge X30 смартфони 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 68 ваттда қувватлаш мумкин. Қурилма Android 12 операцион тизимида ишлайди. 

Motorola Edge X30'нинг нархлари қуйидагича: 

Motorola Edge X30 (8/128ГБ) - 501 доллар

Motorola Edge X30 (8/256ГБ) - 532 доллар

Motorola Edge X30 (12/256ГБ) - 564 доллар

Motorola Edge X30 Special Edition - 627 доллар 

Motorola Edge S30 

Snapdragon 8 Gen1 чипи тақдим этилгани бу - аввалги Snapdragon 888+ секинлашиб қолди дегани эмас. Motorola S30 айнан ушбу чип билан жиҳозланган. Шунингдек, смартфонга 144Hz частотада ишловчи 6.8 дюймли FullHD+ LCD дисплейи ўрнатилган. 

Орқа панелдаги камера модулидан 108МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ҳамда 2МП сатҳ камера ўрин олган. Селфи камера резолюцияси эса 16 мегапикселни ташкил қилади. 

Қурилма 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Х30 смартфонларидан фарқли равишда S30 гаджети Android 11 операцион тизимида ишлайди. 

Смартфоннинг нархи қуйидагича:

Motorola Edge S30 (6/128ГБ) - 313 доллар

Motorola Edge S30 (12/256ГБ) 407 доллар 

Барча смартфонлар 21 декабрда сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Tecno смартфон камераларини яхшилаш учун машҳур компания билан ҳамкорлик қилади