Snapdragon 898 чипи билан жиҳозланадиган Huawei Mate 50 смартфони 2022 йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилади

Snapdragon 898 чипи билан жиҳозланадиган Huawei Mate 50 смартфони 2022 йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилади

Huawei'нинг шонли кунлари ортда қолди. Турли санкциялар ҳамда компонентларининг етишмаслиги сабаб компания дунё бозорида ўз мавқейни йўқотди. Йил бошида P50 сериясининг тақдим этилиши тўрт ойга кечиктирилган эди. Худди шундай ҳолат мана энди Mate 50 серияси билан ҳам содир бўлмоқда.

Digital Chat Station манбаси Huawei Mate 50 смартфони LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 898 чипи билан жиҳозланиши ҳақида хабар бермоқда. У 2022 йилнинг биринчи чорагида тақдим этилади.

Манбада айтилишича, янги смартфон SM8425 SoC'га эга бўлиб, бу ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 898'нинг модель рақами ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Расмий рўйхат: 2021 йил августгача HarmonyOS прошивкасини олган 65 хил Huawei ҳамда Honor смартфон ва планшетлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!