Соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш ҳақида кўрсатма берди

  •   DiMaX
  •  857
  •  30.09.2018 20:02

Соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш ҳақида кўрсатма берди

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Матт Ҳанкок ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чегаралаш ҳақида кўрсатма берди. Бу хусусда Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқда сиз йўл қўядиган 5 хато

Жаноб Ҳанкок, ижтимоий медианинг ёшлар соғлиғига салбий таъсири борлиги ва бу келажакда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги борасида хавотирда эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Бирмингемдаги Консерватив партия конференциясида у ҳозирда кўплаб ёшларнинг ижтимоий тармоқларга муккасидан кетгани ва бу ёшлар орасида руҳий ва жисмоний касалликларни олиб келаётгани ҳақида гапирган.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларга тобеликдан қутулиш йўллари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!