Sony аккумуляторлари хизмат даврини 40 фоизга оширмоқчи

Sony аккумуляторлари хизмат даврини 40 фоизга оширмоқчи

Япон компанияси батарея технологиясини такомиллаштирмоқчи. Nikkei Technology технологик портали хабарига кўра, компания батарея “умрини узайтириш”ни мақсад қилган.

Sony литий-ионли батареядан олтингугурт таркиблисига ўтмоқчи. Унда олтингугуртдан электрод материали сифатида фойдаланилади. Олимлар батареянинг энергия зичлиги 700 Вт/лдан 1000 Вт/лгача ортишини чамаламоқда, ўз навбатида хизмат даври ҳам 40 фоизга ошади. Янги авлод батареялари 2020 йилда чиқарилади.

Sony литий-ионли батарея ишлаб чиқариш ташаббускорларидандир. Бу унинг галдаги режаси муваффақиятига ишонч бағишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!