Square Panda Phonics қурилмаси болаларни ўқишга ўргатади

Square Panda Phonics қурилмаси болаларни ўқишга ўргатади

Apple планшетлари фарзандингизнинг сўз ва товушларга оид бошланғич саводини чиқаришга мўлжалланган Square Panda Phonics Play-set кўнгилочар-таълим қурилмаси ёрдамида чинакам билим манбаига айланиши мумкин.

Square Panda компанияси томонидан яратилган, iPad қурилмалари платформасига мўлжалланган қурилма болаларнинг саводини чиқаришга ёрдам берадиган таълимий тизимдир. Болалар унинг ёрдамида ҳарфлар, товуш ва сўзларга оид билимларини оширишлари мумкин.

3 ёшдан юқори бўлган болаларга мўлжалланган дастурлар болаларга ўйинлар, кўнгилочар ва интеллектуал машқлар орқали луғат бойликларини оширишади. Мисол учун, болалар ҳарф шаклларини ёки ўйинчоқни планшет дисплейига қўйиб, уларнинг ўқилишини ўрганишлари мумкин.

Айни кунда тизимдан 3 мингдан зиёд сўзларга оид маълумотлар, видео ҳамда аудио файллар ўрин олган. Дастур ўрганувчининг ўзлаштириш кўрсаткичларини ўрганиб боради ва ўқувчининг “ожиз нуқта”ларини бартараф этиш чораларини кўради.

Дастур ўқувчини рағбатлантириш орқали унинг билим олишга бўлган қизиқишини оширади. Мисол учун, бола “dog” сўзини тўри талаффуз қилса, тизим автоматик тарзда унга итнинг тасвирин кўрсатади ёки тизимдаги электрон устоз рақсга тушиб беради. Ота-оналар тизимни хослаштиришлари, турли сўзлар учун суратларни ўз турмуш тарзларидан олиб, тизимга киритишлари мумкин.

“Агар бола мактабга ўзининг тил билан боғлиқ билимларини мустаҳкамлаб борса, унинг ўзига бўлган ишончи мактабнинг илк кунидаёқ пайдо бўлади ва ўқувчининг кейинги фаолиятини қўллаб-қувватлайди,” дейди лойиҳа муаллифларидан бири Андре Агасси.

Square Panda Phonics Play қурилмаси 99 АҚШ долларига баҳоланган. Шунингдек, компания томонидан қўшимча пуллик хизматлар ҳам таклиф қилинмоқда.

Ҳозирча бу каби дастурлар фақатгина iPad қурилмалари учун мавжуд. Кейинчалик уни бошқа электрон платформаларга мослаштириш ҳам режалаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!