Тадқиқот: замонавий ўсмирларнинг 95 фоизида камида битта гаджет мавжуд

Тадқиқот: замонавий ўсмирларнинг 95 фоизида камида битта гаджет мавжуд

Ишониш қийин, аммо яқиндагина интернетга кирувчиларнинг асосий воситаси бўлган dial-up модемнинг ёқимсиз чийиллашини умуман эшитиб кўрмаган авлод шаклланди. Ҳозирги ёшлар охирги технологиялар асосида интернетга кириб, ўзаро мулоқотга киришиб, маълумот олиб келишмоқда. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Ҳозирги 15 яшар ўсмирнинг камида битта медиагаджети, Facebook’да умуман нотаниш 78 нафар «дўст»и бор, дейилади хабарда.

Аниқланишича, замонавий болалар ҳам ўзларини интернетда худди катталардек тута олишади. Бундан ташқари, улар ўз смартфон ёки планшетларидан бир дам ҳам ажралгилари келмайди, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларга кунига ўн марталаб киришади. Тағин кимлигини билмай туриб, бировларни ўз «дўст»лари сафига қўшиб қўйишади.

Ота-оналарнинг 79 фоизи фарзандлари билан интернет хавфсизлиги борасида суҳбатлашиш лозим, деб ҳисоблайди. Аммо Mashable сўровида қатнашганларнинг ярмидан кўпи вақти-вақти билан интернетдаги порнография ёки шафқатсизликка гувоҳ бўлишган.

Буларнинг барчаси замонавий технологияларнинг фойдали жиҳатларини рад этмаган ҳолда, зарарларини ҳам назардан қочирмаслик кераклигини кўрсатмоқда. Хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодни лоақал баъзи-баъзида смартфон, планшет ёки компьютеридан маълум муддатга воз кечиб туришга кўниктириб бориш керак, деб ёзади Look At Me нашри.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!