Тармоқларда Honor 8X смартфони қутисининг сурати пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  1278
  •  20.08.2018 11:18

Тармоқларда Honor 8X смартфони қутисининг сурати пайдо бўлди

Хитой интернет тармоқларида ҳали анонслаштирилмаган Honor 8X смартфони қутисининг расми тарқалди.

Афсуски, қутида қурилманинг ўзи  ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Унда фақат смартфоннинг номи  (Honor 8X) ва  AI (инглизча сунъий интеллект) ёзуви кўриниб турибди. Эҳтимол,  гап қурилманинг камераси ҳақида кетаётгандир.

Агар тармоқларда аппаратнинг қутиси сурати пайдо бўлдими, демак унинг анонсига ҳам оз қолган. Эҳтимол, Honor 8X смартфони  31 августдан 5 сентябргача Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2018 кўргазмасида намойиш этилар.

Миш-мишларга қараганда, смартфон улкан дисплейга эга бўлади. Унинг катталиги 7.12 дюйм ва албатта қирқмали. Формати Full HD+ (2244×1080p) ва томонлар нисбати 18.7:9.  Хабарда айтилишича, саккизядроли Kirin 710 чипи Honor 8X’нинг юрагини ташкил этади. Бундан ташқари, янги модель 4 ГБ ОЗУ, 64 ГБ ПЗУ, сиғими 4900 мАч бўлган батарея билан таъминланади. Асосий камераси иккиталик бўлиб, 16 Мп + 2 Мп ва Android 8.1 Oreo.