Тармоқларда Meizu 16 ва 16 Pro тавсифлари пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  407
  •  14.06.2018 17:14

Тармоқларда Meizu 16 ва 16 Pro тавсифлари пайдо бўлди

Шу йилнинг апрель ойида Meizu компанияси ўзининг Meizu 15, Meizu 15 Plus ва Meizu M15 смартфонларини тақдим этганди, мана орадан икки ой ўтмай туриб, компания навбатдаги авлод моделларини намойиш этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ҳали Meizu 15 тақдим этилмай туриб, Meizu асосчиси ҳамда раҳбари Хуан Чжан (Huang Zhang)  Meizu 16 смартфони август ойида намойиш этилади деганди. Яқинда ушбу смартфоннинг орқа панели тасвири пайдо бўлди, у Meizu 15 га ўхшаб кетаркан.

ЎҚИНГ: iPhone X’ни уялтирган смартфон

Энди манбаларда Meizu 16 ва 16 Pro’нинг нархи ҳамда тавсифи батафсил келтирилмоқда. Мазкур қурилмалар диагонали тегишлича 5,6 ва 6,1 бўлган  дисплей билан таъминланади. Дисплей тор рамкали бўлади, функцияси  3D Touch’дагидек, қалинлиги атиги 7,2 мм.

Meizu 16’нинг акумулятор сиғими 3080 мА•ч, смартфонни 24-ваттли зарядка қувватлаб туради. Моделларнинг каттаси 3600 мА•ч сиғимли аккумулятор ҳамда 32 ваттли зарядка, шунингдек симсиз 10-ваттли зарядка билан таъминланади.

ЎҚИНГ: Meizu M6 бозорга чиқди: янги тавсифлари билан

Иккала смартфон ҳам биркристалли Snapdragon 845 тизимига эга бўлади, асосий қўш камера 2 Мп, олд камераси эса 20 Мп форматида бўлади.

6 ГБ ОЗУ ва 64 ГБ флэш-хотирали Meizu 16  469 доллар, 128 ГБ флэш-хотирали версияси эса 515 доллар туради. Meizu 16 Pro’нинг  6 ГБ ОЗУ ва 128 ГБ флэш-хотирали версияси 579 доллар ҳамда  8 ГБ ОЗУ ва 256 ГБ флэш-хотиралиси 625 доллар туради

ЎҚИНГ: Энг арзон ромсиз Meizu M6T расман намойиш қилинди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.