Tashkent City'да Ўзбекистондаги илк ақлли меҳмонхоналар иш бошлайди

Tashkent City'да Ўзбекистондаги илк ақлли меҳмонхоналар иш бошлайди

Honeywell корпорацияси Tashkent City да жойлашган янги Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси биноларини ақлли технологиялар билан таъминлайди. Tashkent City – маҳаллий ва халқаро корпорациялар учун жозибадор ва қулай бизнес муҳитини яратишга мўлжалланган замонавий архитектура лойиҳаси.

Honeywell корпорацияси ўзининг тўлиқ интеграциялашган, киберхавфсиз, булутли бошқариш тизимини (BMS) ўрнатиб, у биноларни бошқаришнинг турли воситаларини – кириш/чиқиш, иситиш ва вентиляция тизимларини бирлаштиради. Замонавий бинони бошқариш тизими энг муҳим ҳаётни таъминлаш тизимлари назоратини, энергия истеъмоли бошқарувини, шунингдек хавфсизлик, қулайлик ва унумдорликни таъминлаган ҳолда бино оператори ишини енгиллаштиради.

Жорий йилнинг ўзида Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонасининг очилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Honeywell Тошкентда ва Ўзбекистонда жойлашган ақлли бинолар ва ақлли шаҳарлар учун ўз ечимларини тарқатиш имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилиб олган.

Honeywell компаниясининг Туркия ва Марказий Осиё ҳудудларидаги президенти Франс ван Дёрсен шундай дейди: «Honeywell Ўзбекистонда энергия самарали технологиялар соҳасида 20 йилдан ортиқ фаолият кўрсатмоқда. – Бизда Тошкент шаҳри ва бутун мамлакатни модернизация қилиш учун кўплаб ечимлар мавжуд. Биз янги инфратузилмавий лойиҳаларга ақлли бинолар ва ақлли шаҳарлар концепцияларини жорий қилиш орқали бизнес ва аҳоли учун янада хавфсиз, самарали ва жозибадор шаҳар муҳитини ярата оламиз».

Honeywell компаниясининг ақлли бинолар учун ечимлар тўплами Буюмлар Интернетига асосланган, бунда алоҳида қурилмалар иш жараёнида интернет орқали боғланган бўлиб, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маълумотлар фойдаланилиши, таҳлил қилиниши ва қимматли ахборотларга айлантирилиши мумкин.

Honeywell бинони бошқариш тизими объектнинг мураккаб архитектураси орасига қуриш имкониятини назарда тутиб лойиҳалаштирилган. Унинг ёрдамида операторлар янада аниқ қарорлар қабул қилиш, бинони бошқариш жараёнларини оптималлаштириш ҳамда асбоб-ускуналарнинг назарда тутилмаган ишлаш тартибини, бу ҳолатлар уларни ишдан чиқишига олиб келишидан анча аввал олдини олиш имкониятига эга бўладилар.

Тизим шунингдек, бинонинг асосий функцияларини эҳтимолий кибертаҳдидлардан ҳимоя қилади. Honeywell заифликларни, иш самарасизлигини осон аниқлайдиган ва уларни тузатиш учун вариантларни ҳисобла  б берадиган асосий технологиялар ва жараёнларни жорий қилади – бу эҳтимолий кибертаҳликалар тўғрисидаги хабардорликни оширади.

Honeywell Ўзбекистонда 1998 йилдан бери «Химавтоматика» МЧЖ  компанияси билан қўшма корхона сифатида фаолият юритади. 2010 йилда «Химавтоматика» Honeywell Глобал инжиниринг маркази (Global Engineering Services, қисқ. GES) номини олди ва Honeywell компаниясининг бутун дунёда фаолият юритаётган тўртта шундай марказларидан бири ҳисобланади. Honeywell GES Uzbekistan Ўзбекистонда, бошқа МДҲ, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида дастурий-техник мажмуалар ва саноат учун ечимларни лойиҳалаштириш, уларга инжиниринг ва сервис хизматларини кўрсатиш соҳасида буюртмачиларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Honeywell техник таълим соҳасида Ўзбекистон университетлари, хусусан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) билан ҳамкорлик қилади.

ЎҚИНГ: Марказий Осиё: қаерда қайси мессенжер оммалашган?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!