Тасвирга олиш бўйича 2015 йилнинг энг яхши қурилмаси

Тасвирга олиш бўйича 2015 йилнинг энг яхши қурилмаси

Фото ва видеомаҳсулотлар тармоқда сақлаш ва фойдаланиш имконини берувчи машҳур Flickr хостингги 2015 йилги “йиғим-терим”ни бошлади. Ўтган йили бўлгани каби бу йил ҳам асосий фотографиялар смартфонлар кўмаги билан туширилган. Буни рақамлар билан ифодаланганда, хизматнинг 39% фоиз фойдаланувчиси мобиль телефонда олинган фото ва видеомаҳсулотларни тармоққа жойлаган. 31% фоизи профессионал фотоаппаратларга мурожаат қилган бўлса, 25% фоизи ҳаваскор фотоаппаратларда олинган маҳсулотларни эълон қилган.

Смартфонларнинг бундай натижасини қурилмаларнинг кенг тарқалгани, тармоққа жойлаш жараёнининг оддий ва қулайлиги билан боғлаш мумкин. Чунки тасвирга олинган фото ва видео маҳсулотларни Flickr`нинг расмий иловаси кўмагида юклаш осон. Бошқа қурилмаларда эса бу жараён узоқ ва кўп босқичли. Ҳам вақт кетади, ҳам одам овворагарчилиги.

Агар аниқ мобиль қурилмалар ҳақида гапириш жоиз бўлса, Flickr фойдаланувчилари орасида Америка бренди iPhone`нинг устунлигини айтиш мумкин. Хизматнинг 42% фоиз фойдаланувчиси маҳсулотларни мазкур гаджетда тасвирга туширган.

Солиштириш учун: Canon аппаратида олинган фотолар 27% фоизни ташкил этган. Nikon`да эса бу кўрсатгич 16% фоиз.

iPhone бундан икки йилгина аввал, яъни 2013 йилда мазкур рейтингда Canon ва Nikon фотоаппаратидан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди. Бундан кўриниб турибдики, смартфонлар мазкур йўналишда ҳам “профессионаллар”га асосий рақобатчига айланиб улгурди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!