Tecno смартфон камераларини яхшилаш учун машҳур компания билан ҳамкорлик қилади

Tecno смартфон камераларини яхшилаш учун машҳур компания билан ҳамкорлик қилади

Кеча Tecno Mobile веб-семинар тадбирини ўтказди. Тадбирда компания ўзининг янги смартфонларига RGBW камера сенсорини ўрнатиш учун Samsung билан ҳамкорлик қилаётганини эълон қилди. 

Тадбирда, шунингдек, ISOCELL GWB сенсори ва ушбу сенсорнинг асосий хусусияти - RGBW ранг фильтри ҳақида қисқача маълумот берилди. 

Янги 64 мегапикселли сенсор қизил, яшил ва кўк ранглар қаторга оқ суб-пикселни қўшади, бу эса сенсорнинг ёруғлик қабул қилиш даражасини яхшилайди. Ушбу сенсор Tecno смартфонларига 2022 йилдан бошлаб ўрнатилади. 

Sony, Huawei, vivo ва Oppo компаниялари аввалроқ ўз смартфонларини RGBW сенсорлари билан жиҳозлаган эдилар. Айниқса, Huawei'нинг ушбу сенсорга эга бўлган смартфонлари ажойиб суратларни тақдим этар эди. 

Samsung ўзининг янги сенсори ёрдамида тунги пайтда ҳам сифатли ва ёруғ суратларни олишга ҳамда ранглар аниқлигини оширишга ҳаракат қилмоқда. 

Аввалроқ компания Galaxy S22 серияси учун 50 мегапикселли RGBW сенсори устида ишлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. 

ЎҚИНГ: Tecno компанияси Samsung'ни масхара қилишга уринди