ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (6-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (6-қисм)

Ва ниҳоят Samsung Galaxy A21s'га бағишланган тавсифимизнинг якунловчи қисмига ҳам етиб келдик. Олдинги қисмларни ўқиш учун бу ерга босинг.

Хулоса
Galaxy A21s Samsung таклиф қилаётган яхши қурилма — 6.5 дюймли экран, яхшигина тўртта камерали модул ва юқори автономликка эга катта сиғимли аккумуляторларнинг барчаси смартфонда жамланган. Қурилманинг 32ГБ лик талқинини 2 миллион сўм атрофида харид қилсангиз бўлади.

Бироқ ҳамёнбоп смартфонлар бозори таклифларга тўла ва улар орасида ажралиб туриш учун компаниялардан нархига ростдан ҳам арзийдиган телефон ишлаб чиқариш талаб қилинади. Ҳозирда сотувда бўлган бошқа шерикларига таққослаганда, қаҳрамонимиз ноадекват таклиф бўлиб қолади.

Муқобиллар
realme ўзининг 6и смартфонини Galaxy A21s нархида сотади. Бу модель Galaxy A21s билан деярли бир хил — бир хил катталикдаги экран (лекин realme экрани ёрқинроқ), бир хил тўртта камера ва айни аккумулятор сиғими. Аммо realme смартфони ўзининг тезроқ ишлайдиган процессори ва графикалари билан Samsung'ни ортда қолдиради. Бунга қўшимча, realme 6i 4ГБ тезкор, 128ГБ доимий хотирага эга.

Кейинги муқобил — Redmi 9. Xiaomi'нинг бу смартфони Galaxy'дан 50 доллар атрофида арзон, лекин яхшироқ ва юқори резолюцияга эга экрани бор. Процессори ҳам тезроқ ишлайди. Бу модель, шунингдек, қулоқчин бўлмаса ҳам, FM радио тўлқинларини қабул қила олади.

Ёки бўлмаса, 2 миллион 300-400 минг сўм атрофида Redmi Note 9S'ни харид қилиш ҳақида ўйлаб кўрсангиз бўлади. 9S сув қайтарувчи ҳимоя қопламига эга. Экрани каттароқ, ёрқинроқ ва юқорироқ резолюцияли. Техник жиҳатлари ҳам Galaxy'дан устунроқ, хотираси сиғими катта (128ГБ). Атиги 300–400 минг сўм қимматроғига шунча афзалликларга эга бўласиз. Баъзилар учун NFC муҳим бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Redmi Note 9S NFC'га эга эмас.

...

Huawei P40 Lite ҳам айни нарх тоифасига мансуб. Агар Google'сиз яшай олсангиз, арзон нарх эвазига ушбу тоифадаги энг кучли чипли смартфонга эга бўлишингиз мумкин. Камера сифати аъло, аккумулятор автономлиги ҳам алқовга лойиқ.

Бошқа бир альтернатив Samsung'нинг ўзи ишлаб чиқарган Galaxy Galaxy A41'дир. AMOLED дисплейга эга ушбу қурилманинг техник жиҳалари кучлироқ, хотираси каттатоқ ва селфиларни ҳам яхшироқ олади. Тўғри, бу моделнинг ҳажми бироз кичик, лекин 2 миллион 600–700 минг сўм эвазига юқори сифатли экранга эга ва яхши селфи оладиган қурилма сизники бўлади.

A21s'ни ер тишлатадиган бошқа бир қурилма Samsung'нинг ўзиники. 2019 йил чиққан Galaxy A20 бошқа моделлар — A20s, A21 ва A21s'ларнинг ҳаммасини чангида қолдиради. 2 миллион/2 миллион 100 минг сўм эвазига Super AMOLED экранли, кучлироқ CPU/GPU'га эга ушбу қурилманинг эгасига айланишингиз мумкин. Фақат, A20'да макро ва сатҳ камералари йўқлигини эсдан чиқарманг.

Якуний баҳо
Тўғри, ўзини шундоқ олиб қараганда, Samsung Galaxy A21s смартфони ёмон смартфон эмас, аммо рақиблари билан таққослаганда, унинг камчилик томонлари яққол кўзга ташланади. Бошқа компаниялар сизга 2 миллион сўм эвазига яхшироқ таклиф қўяди. Ҳатто, Samsung'нинг ўзининг ҳам шу нархдаги яхшироқ бошқа модели бор.

Нархига мос смартфонга айланиши учун A21s арзонлатилиши керак бўлади. Унгача, биз сизга Galaxy A20'ни сотиб олишни талькиф қилган бўлардик.

Афзалликлари:
> Кичик тирқишли катта ва кенг экран;
> Аъло даражадаги аккумулятор автономлиги;
> Энг сўнгги Android ва One UI;
> Тоифаси учун юқори даражадаги тасвир ва видео сифати;
> NFC.

Камчиликлари:

> Процессор самарадорлиги инадекват;
> Экрандаги ранглар тиниқ эмас;
> Селфилар сифати талаб даражасида эмас;
>Бироз секин қувват олади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (6-қисм)

Хулоса

8балл

Umumiy baho

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy (32GB) 1 943 000 сўм Сотиб олиш
Olcha (32GB) 1 948 000 сўм Сотиб олиш
Radius (32GB) 1 999 000 сўм Сотиб олиш
Openshop (32GB) 2 040 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Kichik tirqishli katta va keng ekran
  • Aʼlo darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Eng soʻnggi Android va One UI
  • Toifasi uchun yuqori darajadagi tasvir va video sifati
  • NFC

 Камчилиги

  • Protsessor samaradorligi inadekvat
  • Ekrandagi ranglar tiniq emas
  • Selfilar sifati talab darajasida emas
  • Biroz sekin quvvat oladi