TikTok ва бошқа тармоқларнинг жиддий рақиби – Yubo иловаси чиқди!

  •   DiMaX
  •  752
  •  19.11.2020 12:09

TikTok ва бошқа тармоқларнинг жиддий рақиби – Yubo иловаси чиқди!

Ҳозирда етакчи ижтимоий тармоқлар барча аудиторияни эгаллаб бўлгандек гўё – Facebook, Twitter, Instagram, YouTube, TikTok кабилар миллионлаб фойдаланувчиларга эга. Бироқ янги чиққан Yubo ҳам уларга муносиб рақиб бўла олади, дейишмоқда таҳлилчилар.

ЎҚИНГ: «Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер

Француз стартапи томонидан ишга туширилган Yubo ижтимоий тармоғи аллақачон 40 миллионлик аудитория тўплаб улгурди. Унинг асосчилари тармоқни 25 яшардан ёш бўлган аудиторияга мўлжаллашган; шу билан бирга, ноанъанавий ёндашув қўллашган.

Энг қизиғи – бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқли равишда, Yubo’да фойдаланувчиларнинг хабарларига обуна бўлиш ёки фотосуратларини лайклаш иложи йўқ. Унинг асосий концепцияси – янги дўстлар орттиришга ҳамда бошқалар билан қизиқарли тарзда мулоқот қилишга имкон бериш.

Yubo’га киргач, фойдаланувчига у қўшилиши мумкин бўлган кўплаб хоналар рўйхати таклиф этилади. Юзер ўз қизиқишлари бўйича бирор хонага кириб, у ердагилар билан мулоқот қилиши, реал вақт режимида ўз телефонидан видео узатиши мумкин. Хоналарда қизиқарли муҳит яратиш учун кўплаб ўйинлар ва машғулотлар мавжуд, хонадошлар билан дўстлашса бўлади.

Янги ижтимоий тармоқ иловасини Android-смартфонларга ушбу ҳавола, айфонларга эса мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!