Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади

  •   DiMaX
  •  876
  •  24.05.2017 10:45

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади

2017 йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади. Бу ҳақда университетнинг сайтида маълумот берилган.

Акция ҳар йили 1 июнь санасида нишонланадиган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилмоқда.

2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун «Codecraft» лойиҳасини ишга туширган. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.

Ҳозирда лойиҳа доирасидага дастурлаш курслари «Scratch» тилида ўтилиб, «MIT App Inventor 2» платформасидаги «Android» мобил иловалари асосида себ-сайтларни яратиш ўргатилади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати ҳамда болажонларни дастурлаш оламига жалб қилиш мақсадида, 2017 йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун «Дастурлаш соати» акциясини ўтказмоқда.

Акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни ёки мобил иловаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни олишади.

Акцияда иштирок этишни истаганлар https://goo.gl/forms/s6RryBxU69oX3jrl1 манзили орқали рўйхатдан ўтишлари шарт. Жойлар сони чекланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.