Twitter ўз асосчисининг аккаунтини блоклаб қўйди

Twitter ўз асосчисининг аккаунтини блоклаб қўйди

The Verge сайтининг маълум қилишича, микроблоглар платформаси  Twitter билан жуда қизиқ ҳодиса юз берди. Twitter асосчиси ва раҳбари Джек Дорсининг (Jack Dorsey) тармоқдаги @jack номли аккаунти номаълум сабабларга кўра блоклаб қўйилди. Аккаунт блокдан кейин 15 дақиқа ўтгач қайта тикланган.

Тахминларнинг бирида айтилишича, Дорсининг аккаунтига хакерлар ҳужум қилган бўлиши мумкин. Шунинг учун аккаунт билан турли кўнгилсизликлар юз беришининг олдини олиш учун тизим уни вақтинча блоклаб қўйган.

Орадан бир муддат ўтгач, Дорси ушбу ҳолатга 2006 йилнинг 21 мартида чиқарилган Twitter‘нинг энг биринчи твити кўринишида муносабат билдирган.