Ucell фойдали хизматни йўлга қўйди

Ucell фойдали хизматни йўлга қўйди

Ucell мобиль алоқа компанияси “Хизматларни бекор қилиш” номли фойдали хизматни ишга туширди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайти маълумот бермоқда. Бу ҳар бир хизматни бекор қиладиган махсус USSD-буйруқларни алоҳида-алоҳида киритмасдан, барчасини бирданига ўчиришни истаган абонентлар учун қулай саналади.

Хизматни бошқариш *350# USSD-сўрови билан амалга оширилади.

  • *350*1# – ахборот-кўнгилочар хизматлар(DJ, контент хизматлар)ни ўчириш;
  • *350*2# – барча хизматларни, шу жумладан, ахборот-кўнгилочар хизматлар(DJ, контент хизматлар)ни ўчириш;
  • *350*3# – хизмат ҳақида қисқача маълумот.

Мазкур хизмат ҳақидаги батафсил маълумотларни компаниянинг расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!