Учинчи чоракда Samsung'нинг даромадлари ҳам камайди, ҳам кўпайди

Учинчи чоракда Samsung'нинг даромадлари ҳам камайди, ҳам кўпайди

Компаниялар орасида энг охири бўлиб, Samsung учинчи чоракнинг молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Натижлар йиллик даромад 56% га камайганини кўрсатмоқда. Июль—Сентябрь ойларида "Уч юлдуз"нинг даромади ўтган йилги 17.57 триллион вон (15.04 миллирад АҚШ доллари) дан 7.78 триллион вон (6.58 миллиард АҚШ доллари) га тушиб кетди. Кескин пасайишга сабаб яримўтказгичлар ва хотира карталарига бўлган талабнинг кескин тушиб кетганлигига боғлиқ.

Иккинчи томондан эса, смартфон савдоларида ўсиш кузатилди. Бунга, айниқса, Galaxy Note10 ва A серия қурилмаларининг яхши сотилгани сабаб бўлди. Шундай қилиб, компания мобил телефонлар бўлимининг даромади учинчи чоракда 2.92 триллион вон ёки 2.5 миллиард долларни ташкил қилди, бу 2018 йилнинг худди шу давридагидан 32% юқорироқ кўрсаткичдир. Samsung'нинг OLED дисплейлар бизнеси ҳам ўтган йилгига қараганда мувафаққиятли бўлди.Истиқболга назар ташласак, кейинги йили компания яримўтказгичлар бозорида ўзгариш бўлиши ҳамда глобал миқёсда 5G қурилмаларга талабнинг ошишини кутмоқда. Бундан ташқари, букланувчан телефонлар ҳамда 5 ва 7 нанометрли EUV чиплардан ҳам катта умид қилинмоқда. 

ЎҚИНГ: Samsung сир тутган Galaxy S10 Lite ҳамёнбоп флагманини Geekbench фош этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.