Ўғрилар гуруҳи Apple’ни 2-маротаба чув туширди

Ўғрилар гуруҳи Apple’ни 2-маротаба чув туширди

Айни пайтда Apple’нинг дунё миқёсидаги 130 та расмий дўконлари харидорларни жаҳоннинг энг илғор гаджетлари билан таништирмоқда. Apple компаниясининг чакана савдо билан шуғулланадиган дўконлари ҳар кимнинг диққатини ўзига тортади. Унинг ёнидан ўтаётган ҳар ким, жумладан, ўғрилар ҳам бу “хазиналар ороли”га бош суққиси келади.

Калифорниядаги The Village савдо марказида жойлашган Apple Store дўкони билан юз берган воқеалар бу фикрни тасдиқлайди. Боиси, сўнгги 6 ойда бу дўкон 2 маротаба моҳир юлғичларнинг “қурбони” бўлди.

2016 йилнинг ноябрида дўконга ҳужум қилган ўғрилар бу ердан компаниянинг 40 минг долларлик маҳсулотларини олиб чиқишга муваффақ бўлганлар. Шундан сўнг компания дўконларида мустаҳкам ҳимоя чораларини кўрган. Бироқ, бу иш бермади ва бу ерда яқинда рўй берган навбатдаги ўғирликда ҳам товламачилар мақсадларига етишган.

Apple Store дўконига кечки 8 да кирган 5 нафар талончи 17 та iPhone, 3 та iPad ҳамда 2 та Mac компютерини, жами 24 минг долларлик электрон воситаларини ўмариб кетишган. Қўриқлаш хизмати ўғриларни пайқаган бўлса ҳам, қўлга тушира олмаган. Моҳир ўғрилар дўкондан изсиз ғойиб бўлишган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.