UMS яна иккита йиллик тариф режасини тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  2313
  •  17.07.2018 13:28

UMS яна иккита йиллик тариф режасини тақдим этди!

Жорий йилда анча фаоллик кўрсатаётган Universal Mobile Systems (UMS) алоқа оператори бир қатор янги тариф режаларини таклиф этмоқда. Шунингдек, у ўз абонентларини турли акциялар билан ҳам қувонтираётир.

ЎҚИНГ: Диққат! UMS'дан янги акция

16 июль куни оператор яна иккита йиллик тариф режасини ишга туширганини маълум қилди.

Уларнинг биринчиси «Қулай Йиллик» деб номланади ва бу тариф режасидаги абонентга ҳар ойда Ўзбекистон бўйича мулоқотлар учун 800 дақиқа ва 800 та SMS, шунингдек, 1200 мегабайт ҳажмида мобил интернет тақдим этилади.

Иккинчи янги тариф режаси эса «Қулай Йиллик+» деб аталган ва у ойига Ўзбекистон бўйича 400 дақиқа ва 400 та SMS, шунингдек, 2000 мегабайтни ўз ичига олади.

Ҳар иккала тариф режасида йиллик абонент тўлови бир хил – 420 000 сўмни ташкил этади. Уларнинг шартлари билан батафсил танишиш учун UMS сайтига киришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хушхабар: UMS «Абитуриентларга мегабайтлар» беряпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!