USENET 2017 йиллик интернет-конференцияси 25 апрелда бўлиб ўтади

  •   DiMaX
  •  1908
  •  19.04.2017 09:43

USENET 2017 йиллик интернет-конференцияси 25 апрелда бўлиб ўтади

Usenet – Ўзбекистонда ўз йўналишида ягона бўлган йиллик интернет-конференция бўлиб, у маркетинг, реклама ва ахборот технологиялари соҳалари мутахассисларини бирлаштиради.

Конференциянинг асосий мавзулари: бизнесни интернетда илгари суриш, видеореклама, мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар, SMM, реклама бозори мониторинги, электрон савдо, интернет-ОАВ ва муваффақиятли стартаплар ҳисобланади.

Мазкур тадбирда 6 мамлакатдан 20 нафар мутахассис чиқиш қилади. Usenet конференциясида ҳар йили 1200 дан ошиқ иштирокчи қатнашади.

Таъкидлаш керакки, «Terabayt.Uz» сайти USENET 2017 интернет-конференциясининг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Бу йилги конференция «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида, 25 апрель куни соат тўққизда бошланади.

Қўшимча маълумотларни конференциянинг сайтидан олиш мумкин.