Усмонов онлайн карикатуралар танловининг илк ғолибларини эълон қилди

Усмонов онлайн карикатуралар танловининг илк ғолибларини эълон қилди

29 май куни миллиардер Алишер Усмонов сиёсатчи Алексей Навальнийга қилган мурожаати асосида яратилган стикер, пародия ёки карикатура тайёрлаган энг фаол иштирокчиларга ҳар ҳафта iPhone 7 Plus, футболка ёки автограф совға қилишини маълум қилган эди.

Орадан бир ҳафта ўтиб, россиялик тадбиркор танловнинг илк ғолибларини эълон қилди.

Жумладан, 3 нафар мем шахсан Усмонов томонидан танланган. Уларнинг орасида таниқли дизайнер Егор Жгуннинг иши ҳам бўлиб, дизайнер «Кунг-фу панда» мультфильми асосида постер яратган ва танловга қадар твитер тармоғида эълон қилган.

Танлов ғолибларини шахсан Алишер Усмоновнинг ўзи «ВКонтакте»даги саҳифасида эълон қилган.

“Хайрли кун, дўстлар!

“Танлов ижодкорлар орасида акс-садо берди. Ҳозиргача сизнинг томонингиздан 10 мингдан зиёд тасвирлар юборилди ва бу рақам ошиб бормоқда. Қувонч билан айтиш мумкинки, мамлакатимизда иқтидорли ижодкорлар сони шу қадар кўпки, суратлар, саҳналар, графит, стикер, видеоролик, шеърлар, расмлар, ҳаттоки ўйинлар бундан дарак бериб турибди! …”

Миллиардернинг қарори асосида қуйидаги 3 та ижодий иш эгалари айфон флагмани билан тақдирландилар.

Алишер Усмонов танлов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги гуруҳда давом этишини маълум қилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!