Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифати яхшиланади

Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифати яхшиланади

16 май куни «Ўзбектелеком» АК раҳбарияти ва мутахассисларининг Google Global Cache (GGC) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилади Sof.uz.

Компания вакиллари Дейв Шварц ва Ян Клири Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервислари сифатининг яхшиланиши имкониятларини намойиш этишди.

Учрашув якунида эришилган келишувга кўра, «Ўзбектелеком» АК технологик майдонида GGC ускуналари ўрнатилади. «Ўзбектелеком» тармоғида GGC боғламали CDNнинг ишга туширилиши билан Google энг оммавий ресурсларини кешлаш имконияти пайдо бўлади. Натижада Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифати сезиларли даражада ошади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.