Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларини мониторингдан ўтказиш ишларининг тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Тақдимотда квадрокоптер (дрон, учувчисиз парвоз қилувчи қурилма) ёрдамида ер майдонларини ўлчаш, маълумотларни электрон базага киритиш, ер майдонларини аэрофотосъёмка қилишга эътибор қаратилган.

Ер майдонларини Ан-2 самолёти ва квадрокоптер ёрдамида ўлчаш натижалари таққосланди. Маълум бўлишича, 100 гектар майдонни самолёт ёрдамида 20 соатда ўрганилса, квадрокоптер қўлланилганда худди шу ҳажмдаги ишларга 4 соат сарфлайди.

Бундан ташқари, экинларга агродрон, ОВХ пуркагичи ва самолёт ёрдамида ишлов беришнинг қиёсий кўрсаткичлари ҳам намойиш этилди.

«Иш унумдорлигини оширишда замонавий агродронларнинг имкониятлари юқори баҳоланди», — дейилади ЎзА ахборотида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.