Ўзбекистонда интернет хизматлари ҳақи яна арзонлашди

Ўзбекистонда интернет хизматлари ҳақи яна арзонлашди

Ўзбектелеком” АЖ 2017 йилнинг 2 февралдан бошлаб интернет-хизматлар ҳақи 1 Мбит/с га 86,11 АҚШ доллари миқдорида белгиланганини хабар қилди, дея ёзади Sof.uz.

Янги йилдан бошлаб интернет-хизматлари ҳақи 1 Мбит/с учун 91,07 АҚШ долларидан 86,11 долларгача камайтирилди.

Ўзбектелеком сайтида келтирилган графикка кўра, 2016 — 2017 йиллар давомида Ўзбекистонда интернет хизматлари ҳақи салкам 50 фоизга камайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чегирмалар миллий бошқарувчи компаниядан республикадаги интернет провайдерлари ва  уяли алоқа компаниялари учун белгиланадиган нархларга таалуқлидир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!