Ўзбекистоннинг энг яхши интернет-провайдерлари рейтинги тузилди

Ўзбекистоннинг энг яхши интернет-провайдерлари рейтинги тузилди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.уз” гуруҳида Ўзбекистоннинг энг яхши Интернет-провайдерлари рейтинги шакллантирилди.

Маълум бўлишича, 2016 йил январь ойидан 2017 йилнинг февралига қадар гуруҳда аъзолар томонидан 112 маротаба “Яхши провайдерни тавсия қилинг” мазмунидаги сўров қолдирилган.

Мазкур постлардаги муҳокамалар 4 тоифага бўлинган. Мисол учун, “унутинг, бизда бунақаси йўқ”, “уларнинг барчасида ишлаш сифати бир хил” мазмунига эга муносабатлар. Сўнгги категория бўйича танланган тавсияларда эса муайян интернет провайдерининг номи, хизматлари кўрсатилиб. ижобий муносабат билдирилган.

Унга кўра, Turon Telecom, Sarkor, Uzonline, TPS, Comnet каби истеъмолчиларга интернет етказиб берувчилари “энг яхши” деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кўра, 2017 йилнинг январь ҳолатида мамлакатимизда 650 дан зиёд оператор ва провайдерлар фаолият кўрсатмоқда

Рейтинг натижалари билан батафсил қуйидаги жадвалда танишинг:

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!