UzMobile Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси ҳудудида Lamp Site технологиясини ишга туширди

UzMobile Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси ҳудудида Lamp Site технологиясини ишга туширди

UzMobile компанияси катта майдонга эга бўлган (савдо марказлари, кўргазма заллари, бизнес марказлари, офис бинолари ва ҳ.к.) биноларда радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналари (Lamp Site)ни ўрнатмоқда. Бу ҳақда «Infocom.uz»га асосланиб Daryo.Uz хабар берди.

Хусусан, Hyatt Regency Ташкент меҳмонхонаси катта ҳудудида тармоқ қоплашни таъминлаш мақсадида Lamp Site база станциялари ускуналари ўрнатилди ва ишга туширилди.

«Энди шаҳар аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари мажмуа ҳудуди ва катта иморат ички қисми бўйлаб барқарор ва ишонли алоқа эга бўладилар», — дейилади хабарда.

UzMobile ўз абонентларига максимал қулайликлар яратиш мақсадида мазкур ечимни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, гавжум жойларда татбиқ этишни режалаштирган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!