UZONLINE ва UZMOBILE тармоқда узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди

UZONLINE ва UZMOBILE тармоқда узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди

26 ноябрдан 7 декабргача соат 22:00дан 6:00гача Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида “Ўзбектелеком” АК бўлимларида модернизация ишлари олиб борилаётганлиги сабабли алоқа сифати ёмонлашуви ва узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг сайтида келтирилади.

Шунингдек, мобиль алоқани яхшилаш ва CDMA тармоғини такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 28 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида ва 30 ноябрга ўтар кечаси Қарши шаҳрида қисқа муддатли узилишлар юз бериши мумкин.

Алоқа компаниялари юзага келган ноқулайликлар учун мижозлардан узр сўраши сайтда келтирилган.

“Ўзбектелеком” Республикадаги йирик телекоммуникация операторидир. Компания операторларга каналларни ижарага бериш, овозли алоқанинг барча турлари бўйича хизмат кўрсатиш, интернет тармоғига чиқиш ва бошқа хизматлар билан шуғулланади. Компания таркибида 22 филиал мавжуд.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.