Uzsoft.uz – Ўзбекистондаги илк лицензияли антивируслар онлайн дўкони

  •   DiMaX
  •  2567
  •  22.01.2018 15:33

Uzsoft.uz – Ўзбекистондаги илк лицензияли антивируслар онлайн дўкони

Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиёти сари жадал қадам ташлаб борар экан, бунда ҳар бир фуқаронинг ва юридик шахснинг ҳуқуқлари таъминланишига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, муаллифлик ҳуқуқи, интеллектуал мулк ҳуқуқига ҳам риоя этилиши ривожланган жамиятнинг асосий белгиларидандир.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бу айниқса муҳимдир. Зеро, лицензияланган, патентланган, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган маҳсулотлар – турли қурилмалар, технологиялар ва дастурий таъминотларнинг рухсатсиз кўчирилиши, нусха олиниши ва фойдаланилиши ҳолатлари кўп учрайди.

Аксарият ҳолларда оддий фойдаланувчи бирор дастурдан фойдалана бошлаганида, унинг лицензия битимини ўқиб ўтирмайди. Шунингдек, пулли дастурлардан фойдаланиш қоидаларини имкон қадар «айланиб ўтиш»га, хакерлар томонидан бузиб ёки чекловини олиб ташлаб тарқатилган версиясини топиб ишлатишга ҳаракат қилади. Бироқ бу билан нафақат ўша дастурнинг ишлаб чиқувчиси, патент эгасининг ҳуқуқларини поймол этаётганини, балки ҳатто ўз хавфсизлигини ҳам хатарга қўяётганини билмайди.

Аксарият ҳолларда пулли дастурларнинг «бузилган» – хак қилинган талқинларида зиёнкор код яширилган бўлади. Ундан фойдаланаётган юзер эса, компьютерига вирус тушиб қолиши, тизимнинг бирор қисми ишдан чиқиши сабаби айни шу иловада эканини хаёлига ҳам келтирмайди.

Лицензияли дастурларнинг қонуний йўл билан харид қилинган талқинларидан фойдаланувчилар эса бу каби хавф таҳдид солмайди. Шунингдек, фойдаланувчига дастур бўйича унинг ишлаб чиқувчиси томонидан мунтазам тарзда янгиланишлар тақди этиб борилиши, қўллаб-қувватлаш марказининг хизматлари тақдим этилиши ҳам аҳамиятга молик.

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда ҳам ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жиддий ўсиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, мазкур бозор истеъмолчилари орасида легал дастурлардан фойдаланиш тенденцияси кучаймоқда. АКТ сервис ва хизматларини тақдим этувчилар сафи ҳам кенгайиб, улардан фойдаланиш қулайлашмоқда.

Ўзбекистонда шу каби легал дастурий таъминот маҳсулотларини таклиф этувчилар ҳақида маълумот излаётиб, Uzsoft.uz сайтига дуч келдик. Мазкур ресурс лицензияли дастурлар таклиф этиладиган Ўзбекистондаги биринчи онлайн дўкон бўлиб, қулайликлари ҳам жуда кўп. Жумладан, ушбу маркетда маҳсулотни танлаб, керакли маълумотларни киритиб, тўловини амалга оширишингиз биланоқ сизга лицензияни тақдим этишади. Бунинг учун бирор жойга бориш ёки кутишнинг ҳам кераги йўқ. Дастурий таъминотнинг ўзи ҳам TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги уни кўчириб олишда қулайлик туғдиради.

Uzsoft.uz онлайн дўкони нисбатан янги бўлиб, айни дамда унда фойдаланувчилар учун тўртта бренднинг турли маҳсулотлари тақдим этилмоқда. Булардан бири – компьютерлар учун дастурий таъминот оламининг гигантларидан саналмиш Microsoft корпорациясидир. Uzsoft.uz сайтида унинг Windows операцион тизими ҳамда Office дастурлар тўпламининг турли талқинлари учун лицензиялар таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Uzsoft.uz сайти ахборот хавфсизлиги борасидаги дунё бўйича йирик компаниялар – Eset, Dr.Web ҳамда Касперский маҳсулотлари лицензияларини ҳам таклиф этади. Яъни, Windows операцион тизими бошқаруви остидаги компьютерлар ҳамда Android операцион тизимли мобил қурилмалар учун хавфсизликни таъминловчи турли дастурий таъминот маҳсулотларини онлайн харид қилиш мумкин.

Мазкур ресурсдаги маҳсулотлардан ҳар бирининг саҳифасида дастур тавсифи берилган ва унинг асосий функциялари кўрсатилган. Уни харид қилиш учун эса «Саватчага» («В корзину») тугмачасини босиш керак бўлади. Керакли дастурларни териб олгач, ўз саватчангизни кўриб, «Буюртмани расмийлаштириш» («Оформить заказ») тугмачасини босасиз. Буюртмани расмийлаштириш саҳифасига ўтгач, керакли маълумотларни киритиб, тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Лицензияли дастурларнинг Uzsoft.uz онлайн дўконида тўловни амалга ошириш учун Click, Payme ҳамда Upay онлайн тўлов тизимларидан фойдаланиш имкони мавжуд. Яна қулай томони – тўловни амалга оширган заҳоти лицензион калитни дарҳол оласиз ва сизга ўрнатиш дастурини кўчириб олиш ҳаволаси (TAS-IX тармоғидан) ҳам берилади. Ушбу сервиснинг афзаллиги шундан иборатки, керакли антивирус дастурини тез муддатда, уйингиздан чиқмаган ҳолда харид қилиб, ўрнатиб олиб ишлатиш имконияти бор.

Дарвоқе, Uzsoft.uz сайтида оддий фойдаланувчилар – жисмоний шахслар учун дастурий таъминот маҳсулотларини таклиф этилса, юридик шахслар – компания ва ташкилотлар учун бу хизматлар bws.uz сайти орқали тақдим этилади. Унда юқоридаги лицензияланган антивируслар, дастурлардан ташқари, DLP тизимлари, маҳаллий (локал) тармоқларни ҳимояловчи Kerio дастури ҳамда SSL сертификатларини етказиб бериш хизматлари ҳам амалга оширилади.

Марҳамат, сиз ҳам легал дастурий таъминот воситаларидан фойдаланиш учун Uzsoft.Uz сайти хизматларига мурожаат этишингиз мумкин.