Vaporcade Jupiter чилим-смартфони

Vaporcade Jupiter чилим-смартфони

Электрон сигареталар ишлаб чиқарувчи Vaporcade компанияси янги антиқа смартфон Jupiter ҳақида маълум қилди. Миш-мишларга кўра, бу лойиҳа илк электрон сигареталар муаллифи Герберт А. Гилберт билан ҳамкорликнинг маҳсули.

Чилим ва смартфон гибриди бўлган мазкур қурилманинг ўзига хослиги ва мослиги ҳам шундаки, смартфонда электрон сигарета ҳам мавжуд ва у microUSB орқали боғланади.

Juptier смартфони Android 4.4 KitKat асосида ишлайди ва унда сигарета ҳидини бошқарувчи Vaporcade ўрнатма иловаси бор.

Ҳозирча чекиладиган смартфон ҳақида тўлиқ маълумотлар йўқ. Vaporcade сайтида ёзилишича, смартфон 5,3-дюйм дисплей эга бўлади ва LTE тармоғини қўллай олади.

Vaporcade Jupiter икки модификацияда бўлиб, яшил хошияли, 3G ни қўллай оладигани $299, ҳаворанг хошияли (LTEни қўллай олади) варианти эса $499 нархида бўлади.

Чилим-смартфон лойиҳасига ҳозирча АҚШнинг Алоқа бўйича федерал комиссияси сертификат бермади. Мутахассислар бу қурилмани “икки оҳанрабонинг уйғунлашуви” деб атамоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!