Вазирлик байрам кунлари барқарор алоқани таъминлаш бўйича кўрсатма берди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатдаги алоқа операторларига Янги йил байрамида узлуксиз алоқани таъминлаш бўйича йўл-йўриқ берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида келтирилган.
Мутахассислар билдиришига кўра, янги йил кечаси мобиль алоқа тармоқларида қўнғироқлар ва SMS-хабарлар сони кескин ортади. Миллионлаб абонентлар яқинларини байрам билан табриклашади. Алоқа операторларига байрамолди кунлари ва байрамда куну тун навбатчиликни ташкил этиш ҳамда зарурий техник чора-тадбирларни кўриш топширилди.