Vertu қайтмоқда: янги смартфон тақдимоти эълон қилинди

  •   Saroy
  •  875
  •  16.10.2018 11:33

Vertu қайтмоқда: янги смартфон тақдимоти эълон қилинди

Люкс телефонларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган  Vertu компанияси смартфонлар бозорига қайтаётганини расман эълон қилди. Янги қурилманинг тақдимот маросими 17 октябрда Хитойда бўлиб ўтади. Ҳозирча смартфон ҳақида батафсил маълумотлар йўқ, фақат Хитойдаги ижтимоий тармоқларда тақдимот санасига  таклифнома пайдо бўлган.

Аввал бошда Vertu Nokia’нинг бир бўлими сифатида фаолият юритарди ва нарх бўйича энг қиммат қурилмалар тоифасига кирарди. Ҳар бир телефон қимматбаҳо материаллар билан қўлда ясалган.  2012 йилда Vertu’ни швед инвестиция компанияси харид қилди, 2017 йил баҳорда эса, ушбу брендни туркиялик бизнесмен Мурат Хакон  Узан сотиб олди. Икки ойдан кейин эса компания ўзини банкрот деб эълон қилди.

ЎҚИНГ:Vertu $20,000 долларлик телефонини ‘арзон’га аукционга қўйди

Мурат Хакан Узан Vertu брендига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолган. Шу боис у компанияни қайта тиклашга ваъда берганди. Чамаси, вақт келганга ўхшайди.

Vertu телефони жуда қиммат эди, лекин бу, қурилманинг қадрият даражасига кўтарилишига ҳалақит бермади.

ЎҚИНГ:Vertu люкс-телефонларнинг янги авлодини намойиш қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!