Vphone фирмаси Android’да ишлайдиган энг кичкина смартфонни чиқаради

Vphone фирмаси Android’да ишлайдиган энг кичкина смартфонни чиқаради

Хитойнинг Vphone компанияси Android базасида ишлайдиган энг кичик смартфонни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Смартфонга Vphone S8 номи берилади. Бу борада компанияга таяниб 4PDA нашри хабар тарқатди.

5P3RtHASD3B7snRlIBIfpoz0i1A5OLM

Хабарда ёзилишича, қурилма экранининг диагонали бор-йўғи 1,54 дюймни ташкил қилади ва 2,5D шиша билан қопланади. Гаджетнинг ўлчами  – 46,7 х 37,3 х 9,9 мм, оғирлиги 30 грамм бўлиши тасдиқланган. Энг қизиғи, фирма муҳандислари митти смартфонга 3,5 миллиметрли аудио слотни қўшишни мақсад қилишган.

7aaf1e1eb643ae1ea14bf1b6b6674ab6

Vphone S8 моделига, одатда, арзон смарт-соатларда ишлатиладиган MediaTek MT2502 процессори ўрнатилади. Гаджет GSM 850/900/1800/1900 МГц тармоқларида ишлай олади, унга битта SIM-карта слоти ва сиғими 380 мА/ст бўлган батарея жойланади. Бундан ташқари, коммуникаторда Bluetooth 4.0 интерфейси, FM-радио ва 8 ГБ доимий хотира кўзда тутилиши маълум қилинган. Шу билан бирга митти гаджет пульсометр ва педометр (қадам ўлчагич) функцияларига эга бўлади.

Гаджет икки хил рангда (қора ва кумушранг) тайёрланади, нархи ҳозирча номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!