WhatsApp’да гуруҳ тарзидаги қўнғироқ ва видеоқўнғироқ ишга тушди – улардан қандай фойдаланамиз?

  •   DiMaX
  •  388
  •  06.08.2018 13:32

WhatsApp’да гуруҳ тарзидаги қўнғироқ ва видеоқўнғироқ ишга тушди – улардан қандай фойдаланамиз?

Дунёдаги энг оммабоп мессенжерлардан бўлган WhatsApp иловасида гуруҳли аудио- ва видеочатлар жорий этилаётгани ҳақида ёзгандик. Ниҳоят, Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун ҳам мазкур функция ишга тушди ва энди ундан бемалол фойдаланишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: WhatsApp’га узоқ кутилган функция жорий этилиб, у энг зўр мессенжерга айланяпти!

Айтиш керакки, янги функция мессенжернинг iOS ҳамда Android учун тақдим этилган клиентларига татбиқ этилган. Гуруҳли қўнғироқ ёки видеочат қилиш учун бирданига бир нечта суҳбатдошга қўнғироқ қилиб бўлмайди. Дастлаб улардан исталган биттасига овозли ёки видеоли қўнғироқ қиласиз. У билан мулоқотни бошлагач, илова интерфейсининг юқоридаги ўнг бурчагида махсус тугмача пайдо бўлади. Ўшани босиб, WhatsApp’даги ўз контактларингиздан керакли одамни ушбу суҳбатга қўша оласиз.

Гуруҳли аудио- ёки видеочат орқали бир вақтнинг ўзида тўрттагача киши суҳбатлаша олади. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу функция ҳатто интернет тезлиги паст бўлган ҳолатларда ҳам барқарор ишлайди. Худди оддий ёзишмалардаги сингари, гуруҳли қўнғироқлар ҳам шифрланган бўлади.

Гуруҳли видеоқўнғироқ функциясига эга WhatsApp иловасини ўрнатиб (ёки янгилаб) олиш учун Apple гаджетлари соҳиблари мана бу, Android-девайслар эгалари эса мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!